КРЕМНИЙ

КРЕМНИЙ (Silicium), Si — Менделеев даврий системасининг IV гуруҳига мансуб кимёвий элемент, тартиб рақами 14, ат. м. 28,0855. Учта барқарор изотопи бор: 28Si (92,27%), MSi (4,68%) ва 30Si (3,05%). К. кислороддан сўнг табиатда энг кўп тарқалган элемент. Ер пўстининг массаси жиҳатидан 27,6% ини ташқил этади. Табиатда бирикмалар [кўпинча кремний (1У)-оксид SiO2” қумтупроқ ва силикатлар] қолида бўлади. Кремний SiO2 ҳолида ўсимлик ва хайвон тўқималарида ҳам учрайди. Соф Кремнийни илк бор 1911 й. француз кимёгари Ж. Л. Гей-Люссак ва Л. Ж. Теварлар ажратиб олишган . К. — кулранг, кумушдек ял-тироқ модда. Аморф ва кристалл ҳолда бўлади. Кристалл ҳолдаги Кремнийнинг суюқланиш т-раси 1423° (суюқланганда ҳажми 9% га камаяди), қайваш т-раси 3249° , зичлиги 3,33 г/см3 – Полинг бўйича электроманфийлиги 1,8, ат. радиуси 0,133, ион радиуси (қавсларда координацион сонлар келтирилган) 0,040 нм (4), 0,054 нм (6), диамагнетик. Оддий шароитда Кремний мўрт модда, 8000» дан юқорида пластик ҳолатга ўтади. Кимёвий бирикмаларда, асосан, тўрт валентли, инерт, қиздирилса фаолроқ ҳолатга ўтади. Одатдаги т-рада фақат фтор билан бирикади. Юзасида ҳимоя пардаси (оксид парда) ҳосил бўлиши сабабли Кремний юқори ҳароратда ҳам барқарор бўлади.

Кремний 400° дан юқорида кислород таъсирида SiO2 гача оксидланади. Кислоталар таъсирига чидамли, фақат нитрат ва фторид кислоталар аралашмаси билан реакцияга киришади. Кремний ишқорлар билан реакцияга киришиб, водородни ажратиб чиқаради ва силикатлар ҳосил қилади: Si+2NaOH+H2O=Na2SiO3+2H2T.

300—500° да галогенлар билан бирикиб галогенидлар (SiX4 ёки SinX2n+2), 600° да олтингугурт буғлари таъсирида дисульфид (SjS2)hh беради, 600° дан юқорида у моносульфид (SiS)ra айланади. Кремний юқори т-рада кўпгина металлар билан бирикиб, силицидлар ҳосил қилади. Аморф ҳолдаги Кремний кўп миқдордаги турли газларни эритиш хоссасига эга. Mac, К. водород билан қаттик, эритма (47 ат. % Н2) беради. SiO2 К. нинг энг оддий ва баркарор бирикмасидир. Аморф ҳолдаги SiO2 силикат кислота ҳосил қилади.

Саноатда техник Кремний 1800° да қумтупроқни кокс б-н, ута соф ҳолдаги Кремний эса кремний тетрахлоридни 1200—1300° да ўта соф қоддаги водород ёрдамида қайтариб олинади. Озроқ миқдордаги Кремнийни Na2SiF6 ёки К^Ғ^эритмаларини электролиз қилиш усули билан олиш мумкин. Кремний — электроникада асосий яримўтказгич металларидан бири. Унинг асосида тайёрланган асбоблар 200° т-рагача чидайди. Кремний интефал схемалар, диодлар, транзисторлар, қуёш батареялари, фотоприёмниклар, ядро физикасида дедекторлар ва турли линзалар тайёрлашда ишлатилади. Кремний ва унинг бирикмалари кремнийорганик ҳосилалар, силицидлар олишда қўлланилади. Кремний — биоген элемент. У инсон, ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур. Одам организмида Кремний етишмаса, унинг кўзи оғрийди, тиш эмали емирилади, тирноқ юпқалашиб, синувчан бўлади, тери, соч ўзгаради.

Рустам Маьрупов.

Loading...