КРЕМНИЙ ВОДОРОДЛАР

КРЕМНИЙ ВОДОРОДЛАР, силанлар — кремнийиинт водородли бирикмалари. Умумий формуласи SinH2n+2 Mac, SiH4, Si2H6, Si3H8, Si4H10 ва ҳ. к. Si—Si боғланиш С—С боғланишга нисбатан жуда кучсиз бўлганлиги сабабли кремний атомлари углерод атомлари сингари узун занжирлар ҳосил қилмайди. Силанлар физик хоссаларига кўра углеводларга ўхшаш, лекин ҳаво ва сувда беқарор моддалардир. Уларни металл силицидларга минерал кислоталар таъсир эттириш йўли билан олиш мумкин. Мас, моносилан SH4 магний силицидга хлорид кислота таъсир этишидан ҳосил бўлади: Mg2Si + 4HC1 = SiH4 + + 2MgCl2. Моносилан сув билан қуйидаги реакцияга киришади: SiH4+2H2O-> — >SiO2 +4H2T. Ҳаво кислороди таъсирида у ўз-ўзидан ёниб кетади: SiH4+2O2—» – >SiO2+2H2O. Силанлар кучли қайтарувчи моддалар .

Prev Article

КРЕМЕНЬ