КРЕВЕТКАЛАР

КРЕВЕТКАЛАР (Natantia) — ўноёқли қ. ( Ўноёқлилар) қисқичбақасимонлар кенжа туркуми. Ўз. 2—30 см. Танаси икки ён томондан сиқиқ. Мускулли қорни боши ва кўкрагига нисбатан узун. 1 – ва 2 – жуфт кўкрак оёқларида қисқичлари бўлади. Охирги жуфт қорин оёқлари (уроподлар) ва думи (тельсон) дум сўзгични ҳосил қилади. Урғочиларининг қориноёқлари тухумини олиб юриш, эркақлариники (1 – ва 2 – жуфти) куйикиш органи вазифасини ба-жаради. 2000 га яқин тури бор; денгизлар ва чучук сувда планктонда ва сув тубида яшайди. Сувнинг ўта чуқур қисмида яшайдиган турлари ёғду чиқаради. Метаморфоз орқали ривожланади. Креветкалар овланадиган қисқичбақасимонлар орасида биринчи ўринда туради.