КРИЖОВНИК

КРИЖОВНИК (Grossularia) – тошёрардошлар оиласига мансуб кўп йиллик бута, резавор мева экини. 50 дан ортиқ тури бор. Асосан, Шим. Америкада (46 хил тури) учрайди. Кўпроқ 3 тури: маданий ёки экма Крижовник (G. reclinata) — Россиянинг Европа қисми, Кавказда, шунингдек, Европа мамла-катлари, Ўрта Осиёда ўстирилади; ти капли Крижовник (G.acicularis) Ўрта Осиё тоғларида, Олтойда, Саян тоғларида; буре и н К. (G.burejensis) Узоқ Шарқда учрайди. Новдаси тиканли, бўйи 1,5—2 м, попук илдизли. Барглари 3—5 бўлакчали. Гуллари 2 жинсли, 1—3 тадан шингил бўлиб жойлашган. Меваси сохта резавор мева. Юмалоқ ёки чўзиқроқ, оқ, сариқ, қирмизи,қора, кўп уруғли; меваси июннинг 2-ярмида етилади, ўртача оғирлиги 3,6—6 г. 1 тупи 2,5—4 кг ҳосил беради. Меваси таркибида 7—18% қанд, 30—60 мг% С, Вр Р витаминлари, каротин, пектин, темир, фосфор, кальций, 1—3% гача органик кислоталар мавжуд. Крижовник меваси янгилигида ейилади, мураббо, жем, компот, шарбат ва ҳ. к. лар тайёрланади. Крижовник парҳиш қилиш, ёғочланган ва кўк қаламчаларидан кўпайтирилади.

Ўзбекистонда АҚШда чиқарилган Қора Негус, Пурман, Хаутон, Россия навларидан Рус Крижовник навлари кўпроқ томорқа боғларида етиштирилади.

Ад.: Абдуллаев Р., Ягудива С, Томорқада етиштириладиган резавор мевалар, Т., 1989.

Рихсивой Жўраев.