КРИОЛИТ

КРИОЛИТ (крио… ва… лит) — 1) фторидлар кенжа синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Na,[AlFJ. Моноклин сингонияли, пластинкасимон, рангеиз, кррдек оппоқ, баъзан қизғиш, ҳатто қора рангда ҳам учрайди. Шишасимон ялтироқ. Қаттиқлиги 2,5, зичлиги 3 г/ см3. Ўта ишқорли магматик жинслар ва ишқорли пегматит ҳамда гидротермал томирларда ҳосил бўлади. Дунёда саноат аҳамиятга эга бўлган ягова кони Гренландия жан. (Ивигтут)да, шунингдек, бу минерал Кола я. о. ва Уралда ҳам учрайди. Алюминий электрометаллургиясида ва ойна-шиша саноатида ишлатилади; кўпинча сунъий Криолитдан фойдаланилади;

2) муз ва унинг турли кўринишларини кам ишлатиладиган номи.

Loading...