КРИОСТАТ (крио… ва юн. statos — турғун, ҳаракатсиз) — ичида ўзгармас криоген т-ра (120° К дан паст) тўтиб туриладиган металл, шиша ёки пластмассадан ясалган қурилма; криоген техникаси воситаси. Одатда, суюлтирилган ёки қотирилган газлар (азот, водород, гелий ва б.) билан совитилади. Криостат даги махсус идишга солинган совитувчи газ босимини ўзгартириш билан Криостатга жойлаштирилган муҳит т-расини ўзгартирмай туриш мумкин. Криостат ташқи муҳит таъсиридан яхши изоляция қилинади (Дьюар идиши, термос сингари). Суюлтирилган газ солинган (мас, гелий — совитувчи агент, азот — атроф муҳитдан иссиқлик киришига қаршилик кўрсатади) металл Криостат кенг тарқалган. Бундай Криостат ларнинг корпуси билан ички қисмлари орасидаги т-ра ўзгаришларини сильфон бараварлаштириб туради. Радиотехника, оптика, техника ва б. да ишлатилади.