КРИСТАЛЛОГРАФИЯ (кристаллар ва… графил) — кристалларнинг тузилиши ҳақидаги фан; кристалларнинг пайдо бўлиши, тузилиши, физик хоссалари, уларда бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Кристаллографиянинг вазифаси кристалларни таснифлаш, уларни ўрганишнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш ва амалда ишлатиш йўлларини излаб топишдан иборат. Кристалларнинг характерли хусусиятлари уларнинг симметриясидир. Кристалларнинг симметрияси уларнинг шаклида, структурасида ва б. хусусиятларида ўз аксини топади. Кристаллография математика, физика, кимё, минералогия, металлшунослик, техника (радиотехника, механиқа) фанлари билан бевосита боғлиқ. Кристаллография қадимдан минералогия билан узвий боғланиб, кристалларни қирралаш қонунларини ўрганувчи мустақил фан сифатида ривожланган.
Завонавий Кристаллография 5 та асосий бўлимларга бўлинади: геом етрик Кристаллография — кристалларнинг симметрия™, структураси ва морфологиясини ўрганади; кристаллогенез — кристалларнингҳосил бўлиши ва ўсишини текширади; кристаллофизика — кристалларнинг оптик, электрик, механик, магнит ва б. хоссаларини тадқиқ қилади; кристаллокимё — кристаллик моддаларнинг кимёвий таркиби, структураси, хоссалари ва морфологиялари орасидаги боғланиш қонуниятларини, шунингдек, уларнинг қосил бўлиш жараёнлари ва қонуниятларини ўрганади; амалий Кристаллография — кристалларни ўстириш усуллари ва аппаратураларини ишлаб чиқади ҳамда улардан техникада фойдаланилади. Кристаллографиянинг асосий текшириш усулларига гониометрик, кимёвий, оптик, рентгеноструктуравий, электронографик, нейтронографик, кристаллокимёвий анализлар, кристалларни ўстириш ҳамда уларни ўлчаш ва б. киради.
Ҳозир бир қанча илгор мамлакатларда радиотехника, электроника, лазер техникаси соҳаларида кенг ишлатиладиган пьезокварц (биллур), ёқут ва ш. к. кристалларни лаб. ва з-д шароитида яратилмоқда. Ҳозирги кунда янги йўналиш — космик Кристаллография ривожланмокда.
Ад.: Современвая кристаллография, т. 1, М„ 1979.