КРИТ ҚЎЗҒОЛОНЛАРИ

КРИТ ҚЎЗҒОЛОНЛАРИ (186669, 1896—97) — Усмонли турк империясига қарши Крит о. да кутарилган қўзғолонлар; Греция билан қайта қушилиш шиори остида ўтган. 1866—69 й. лардаги қўзғолон даврида қўзғолончилар Вақтли ҳукумат тузишган, уларга ёрдамга Греция ва б. мамлакатлардан кўнгиллилар келган, қурол-яроғ келтирилган. Европа давлатлари конференцияси (1869 й. янв.). Грецияни қўзғолончиларга ёрдам беришни тўхтатишга мажбур қилди, ватижада қўзғолончилар тез орада мағлубиятга учрашган. 1896—97 й. лардаги қўзғолон даврида Туркия критликларга (уларга грек ҳарбий отрядлари келиб қўшилган) қарши «муқаддас уруш» (жиҳод) эълон қилган (1896 й. нояб.). Греция 1897 й. Туркия билан бўлган урушда енгилгач, қўзғолон бостирилган.