КРИВОЙ РОГ — Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги шаҳар (1919 й. дан), Ингулец дарёсининг бош қисмида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 711 минг киши (1997). Кривой Рог темир руда ҳавзаси маркази. Кон бойитиш к-тлари, металлургия к-ти, кокс кимёси з-ди, машинасозлик (кон жиҳозлари), енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. 2 олий ўқув юрти, театр, тарих-ўлкашунослик музейи мавжуд. Кривой Рогга 1775 й. асос солинган.