КРИЗ (франц. crise — хуруж) — бемор аҳволининг тўсатдан оғирлашиб қолиши; мавжуд касаллик заминида вужудга келади. Криз, асосан, бош мия қон то-мирлари фаолиятидаги жиддий ўзгаришлар оқибатида келиб чиқади. Мия, юрак, буйрак ва б. ҳаётий муҳим аъзоларда тўсатдан рўй берган томирлар спазми натижасида вақтинчалик қон айланиши бўзилиб, шу аъзолар фаолиятида жиддий ўзгаришлар кузатилади. Қаттиқ чарчаш, ҳаяжонланиш, меҳнат ва дам олиш шароитларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, об-ҳавонинг ўзгариши, беморга тўғри келмайдиган овқатлар ейиш, ичкилик ичиш, чекиш ва б. нохушликлар Кризга сабаб бўлиши мумкин. Криз вақтида бемор безовталанади, бош оғриғи зўраяди, қўл-оёқ титрайди ва увўшади, кўз хиралашиб, қулоқ шанғиллайди ва ҳ. к. Гипертоник, гипотоник, триотоксик Криз, шунингдек, бош мия қон томири кризи, вегетатив томир кризи ва б. хил Кризлар фарқ қилинади. Кризнинг олдини олиш учун асосий касалликни даволаш керак.