КРУМ (? – 814.13.4) – Биринчи Булғор подшолиги ҳукмдори (803—814). У ҳукмдор Кардамдан кейин тахтга чиққан. Протобулғор ва славян зодагонларини бирлаштирган. Франклар томонидан Анар хоқонлиги тугатилгандан сўнг (8-а. нинг 90-й. лари) — унинг шарқий ва жан. ердари Булғория таркибига қўшиб олинган (805). Булғориянинг кучайишини хохламаган Византия императори Никифор I (802—811) булғор ҳукмдори Кардам б-н тузилган сулҳ шартномасини бузиб, 807 й. Булғорияга ҳужум қилган. Ўртада бир нечта кучли тўқнашув ва жанглар бўлиб ўтган. 809 й. булғорлар Сердика ш. ни (ҳоз. София) босиб олган. 811 й. 26 июлда Крум бошчилигидаги булғорлар Вирбиш дарасида византияликларни тор-мор келтирган. Бош қўмондон император Ни-кифор ва унинг саркардалари жангда ҳалок бўлган. К. Версиникия жанги (813 й 22 июль)да византияликларни қайта мағлубиятга учратгач, Адрианополь (Эдирне) қўшиб олинган. У нафақат қобилиятли саркарда, балки яхши давлат ташқилотчиси эди. Унинг даврида Булғория мустақкамланиб, ҳудуди кенгайган. Биринчи умумдавлат қонунлари (Крум қонунлари)ни эълон қилган. Константинополь қамалига тайёргарлик кўриш пайтида вафот этган.