КСЕНОН (юн. xenos — бегона, лот. Хсепоп) , Хе — Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 53, ат. м. 131,29. Инерт газлар жумласидан. Ҳаводан ажратиб олинган табиий Ксенон 9 та изотопдан иборат: i24Xe (ҳажми жиҳатидан 0,096%), l26Xe(0,090%), 128Хе(1,92%), 129Хе(26,44%), 13ОХе(4,О8%), |3|Хе(21,18%), 132Хе(26,89%), |34Хе(10,44%), |36Хе(8,87%). Уран минералларидан ажратиб олинган. Ксеноннинг изотоп таркиби бундан фарқ қилади, чунки 235U ва 238U бўлинганда радиоактив изотоплар ҳосил бўлади. Ядровий портлашларда ҳам шу ҳодиса кузатилади. Полинг бўйича электроманфийлиги 2,6; ат. радиуси 0,218 нм. Ксенон ҳажм жиҳатидан атмосферанинг 0,86-10~5%ни ташкил этади. Фазода жуда сийрак тарқалган (7,7108 атом гелийга 1 атом Ксенон тўғри келади). Ксенон — бир атомли рангсиз ва ҳидсиз газ. Қайнаш т-раси 165,05К; қаттиқ ҳолатдаги Ксеноннинг зичлиги 2,700 г/см3 (133К), суюқ ҳолатдаги Ксенон ники 2,987 г/см3 (165К), газ ҳолатдаги Ксенон ники 5,85 кг/м3 (273К, 0,1 МПа). Ксенон фақат фтор билан бевосита бирикади ва Ксенон фторидлари (XeF2 XeF4 ва XeF6) ҳосил қилади. Ксеноннинг бошқа бирикмалари билвосита усуллар ёрдамида Ксенон фторидлардан олинади.
Ксенон (Ш)-оксид, ХеО, — оддий шароитда рангсиз кристалл модда. Сувли эритмаларда оксидловчи, кўпгива органик моддаларни парчалаб СО2 ажратиб чиқаради. Кристалл ҳолатдаги ХеО3 — портловчи модда. 30 мг дан ортиқ микдорда ўз-ўзидан портлайди. ХеО3данташқари Ксенон (1У)-оксид, ХеО4 (суюкланиш т-раси — 35,8°, оддий шароитда осон парчаланади) ҳам маълум.
Ксенон саноатда ҳаводан олинади. Уни криптон-ксенонли концентратдан ажратиб олиш ҳам мумкин. Электровакуум техникасида, газ ёруғлик лампалари, кучли газразрядли – ва импульсли ёруғлик манбаларини радиография ва тиббиёт диагностикасида, шунингдек, вакуум қурилмаларидаги ёриқларни аниқлашда қўлланилади.