КСИЛЕМА

КСИЛЕМА (ксило…) — қуруқликда ўсадиган ўсимликларнинг сув ва минерал тузларни илдиздан юқорига ўсимлик бўйлаб ўтказувчи тўқимаси. Ксилема туташ қалқалар ёки ўтказувчи найча толалари боғлами ҳолида жойлашади, Ксилема асл ўтказувчи (трахеидлар ва трахеялар, яъни найчалар) ва механиқ (либроформ) ҳужайралардан ҳамда ёғоч ва нурсимон паренхимадан иборат. Ксилема ҳамма ҳужайраларининг девори ёғочланади. Асл Ксилема қирққулоқсимонлар, очиқ уруғлилар ва гулли ўсимликларга хос. Кўп йиллик поя ва илдизлар Ксилемаси кўпинча, ёғоч деб аталади. Бирламчи К. прокамбийдан, иккиламчи К. эса камбийдан ҳосил бўлади

Next Article

КСИЛОЛИТ