КСИЛИТ, СН2ОН (СНОН)з СН2ОН

КСИЛИТ, СН2ОН (СНОН)з СН2ОН — кўп атомли спирт (пентит). Мол. м. 152,15; рангсиз гигроскопик кристалл. Суюкланиш т-раси 61—61,5° бўлган беқарор моноклин ва суюқланиш т-раси 93—94,5°, қайнаш т-раси 215—217° бўлган беқарор ромбик модификацияси маълум. Ксилит, сн2он (снон)з сн2он оптик нофаол изомер; сувда, метил ва этил спиртда, пиридинда, сирка кислотада эрийди. ; эфир, диоксан, углеводородлар, бутил ва пропил спиртларда эримайди. Кимёвий хоссаларга кўра кўп атомли спиртларнинг вакили. Саноатда ксилозани қайтариб олинади. Ксилит, сн2он (снон)з сн2он ва унинг 1,4-ангидриди (ксилитан) — целлофан қоғоз ва атир-упа и. ч. да намлик пластификатори ва стабилизатори, ксифтал алкид смолалар, сирт-фаол моддалар, лок, елим ва б. олишда компонент. Ксилит, сн2он (снон)з сн2он ширин таъмли (сахарозадан икки марта ширинроқ) бўлиб, одам организмига сингмайди. Қандолатчилик маҳсулотлари и. ч. да ишлатилади, шунингдек, диабет ва семиришга мойил беморларга қанд ўрнида берилади.