КСИЛОГРАФИЯ (ксило… ва…графия) , ёғоч гравюра — ёғочга ишланган гравюранинг кенг тарқалган энг қад. тури. Босма шакл (клише) қўлда ўйиб тайёрланади: тахтанинг текис юзасига расм чизилади, расмдан бўш жойлар (замин)и искана билан ўйиб расмли сатҳдан (2—3 мм) чуқурлаштирилади. Бўртма тасвир юзасига бўёқ суртиб нусха кўчирилади. Ксилография усулида тайёрланган қолип 15 минг нусха кўчиришга етади.
Ксилографиянинг 2—бўйлама Ксилография (дарахтдан бўй-ламасига кесиб олинган ёғочга ишланган) ва кўндаланг Ксилография (дарахтдан кўндалангига кесиб олинган ёғочга ишланган) тури мавжуд. Рангтасвир ва рангли расмлардан нусха кўчирганда кўпинча кўндаланг Ксилография ишлатилади.
Ксилография дастлаб Хитойда (6-а.), 14-а. дан Ғарбий Европада, 16-а. дан Россияда қўлланила бошлаган. Рангли Ксилография ҳам Хитой (16-а.)да пайдо бўлган, айниқса, Японияда узоқ ва ёрқин тараққий этган, япон рассомлари (Кацусико Хокусай ва б.) рангли Ксилографияда улкан ютуқ,ларга эрищдилар. Инглиз рассоми Т. Бьюик томонидан кўндаланг Ксилография ихтиро қилингач (1771), Европада бу усулда иллюстрациялар и. ч. кенг йўлга қўйилди. Ксилография тараққиётига У. Никольсон (Буюк Британия), Ф. Валлотон (Швейцария), Э. Мунк (Норвегия), А. Остроумова-Лебедева (Россия) ва б. катта ҳисса қўшдилар. Ўзбекистонлик рассомлар (М. Кагаров, И. Кириакиди ва б.) К. усулида 70-й. лардан ижод қилади.