КСИЛОЛИТ

КСИЛОЛИТ (ксило… ва юн. lithos — тош) — сунъий қурилиш материали. Каустик магнезит ёки доломит кукунига ёғоч қипиғи, ишқорбардош пигмент (бўёқ) ва майин дисперс минерал моддалар (тальк, асбест, мармар кукуни) аралаштириб тайёрланади. Бикр ксилолит аралашмасидан полларга ётқизиш учун плиталар, пластик аралашмасидан монолит поллар ишланади ёки рулон ва плита полимер материаллардан соф поллар учун асос тайёрланади. Ксилолит турар жой ва жамоат бинолари ҳамда қуруқ режимли саноат биноларида чоксиз полларга крплаш, шунингдек, зинапоя ва деворларни пардозлашда ишлатилади.