КТЕСИИ

КТЕСИИ Книдлик (мил. ав. 5-а. охири, Книд ш. — 4-а. нинг 1-ярми) — юнон тарихчиси. Геродот, Гиппократ, Ксенофонтларнинг замондоши. Эрон маликаси Парисатида саройида 17 й. табиблик қилган. Куваке остовасидаги жанг (401) да яраланган. Артаксеркс II Мнемонни даволаган. Қолган умрини ова шахри ёхуд Спартада ўтказган. Ктесии «Эрон», «Ҳиндистон», «Дарёлар ҳақида», «Тоғлар ҳақида», «Осиё атрофидаги денгиз саёҳати» номли асарлар муаллифи. Бўлардан энг муҳими «Эрон» —. 23 китобдан иборат бўлиб, унинг дастлабки 6 китоби Оссурия ва Мидия тарихига, кейинги 7 китоб Эрон тарихига (Кир II, Ксеркс I нинг ўлимигача), крлган 10 китоб Эроннинг 398 й. гача (К. форелар саройини тарк этгунигача) бўлган тарихини ўз ичига олган. Ктесиининг бу асарида Ўрта Осиёда яшаган қад. халқлар, уларнинг урф-одатлари, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, ҳарбий санъати ва б. ҳақида ҳам бир талай қимматли маълумотлар бор. К. Сузада бўлган давридан фойдаланиб, форс тили, оғзаки ва ёзма манбалари билан танишган. Юнонларга узоқ Шарқ давлатлари, Эрон шохлари ва юнон-эрон урушлари тўғрисида кўп маълумотлар етказган.

Ад.: Пьян ко в И. В., Средняя Азия в известиях античного историка Ктесия, Дўшанбе, 1975.