КУ ИСИТМА

КУ ИСИТМА, ку риккетсиоз, Австралия касаллиги, Ўрта Осиё иситмаси, термиз иситмаси — риккетсия микроорганизмлари қўзғатадиган юқумли иситмали касаллик. Касаллик биринчи марта 1933 — 35 й. ларда Австралиянинг Queensland — Квисленд штатида аниқланган (номи шундан). Қорамол, қўй, ит, от, туя, чўчқа ва ёввойи паррандалар, ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар ва одам касалланади, Бунда, асосан, ўпка зарарланиб, иситма чиқади, Касаллик қўзғатувчиси (Rickettsia burneti) кокк ёки таёқча шаклидаги риккетсия. Табиатда бу касаллик чақирувчиси каналар, кемирувчилар организмида сақланиб, касаллик улар озуқаларни ифлослаши ёки қон сўриши пайтида юқади. Касал ҳайвондан риккетсия сут, сийдик, ахлат орқали ташқи муҳитга чиқади. Одамга касал ҳайвон сутини қайватмай истеъмол қилганда, гўшт маҳсулотлари орқали ёки кана чаққанда юқади. Касаллик кўпроқ чорвадорларда, ферма ва кушхона ходимларида учрайди. Клиник белгилари’ — касалликнинг яширин даври 8 кундан 4 ҳафтагача давом этади. Қисқа муддатли иситма кўтарилиши, иштаҳа йўқолиши, шиллиқ пардалар қизариши, бўғоз ҳайвонларда мастит, вагинит ва бола ташлаш, эркак ҳайвонларда орхит кузатилади. Ташҳис клиник, эпизоотологик, эпидемиологик ҳолатга қараб қўйилади ва қон зардобини текшириш билан тасдикланади.

Даволаш: антибиотиклар (хлортетрациклин, террамицин, тетрациклин, левомицетин) берилади.

Олдини олиш: яйлов даври пайтида қайвонлар каналарга қарши ва молхоналар кемирувчиларга қарши дезинфекция қилинади. Касалликка гумон қилинган ҳайвонларни тана ҳapoрати ўлчанади. Қони текширилади, касаллик аниқланса, тегишли тадбирлар ўтказилади.

Абдулла Қуранбоев.

Loading...