КУБ (юн. Kubos) (математикада) — мунтазам олтиоёқлик. Куб 6 ёқ, 12 қир-ра, 8 учга эга. Куб ёклари квадратлардан иборат бўлиб, ҳар қайси учида ўзаро перпендикуляр учтадан қирра бирлашади. Куб симметрия маркази, 9 тадан симметрия ўқи ва симметрия текислигига эга. Кирраси а бўлса, Кубнинг сирти 6а2, ҳажми а3 га тенг; бир-бирига тенг уч кўпайтувчининг кўпайтмаси, яъни ҳар қандай соннинг учинчи даражаси, мас, D а-а-а=а>.