КУБА

КУБАОзарбайжон Республикасидаги шаҳар. Хачмас т. й. станциясидан 28 км. Катта Кавказнинг шим.-шарқий этагида. Шоссе йўллар тугуни. Аҳолиси 21,5 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Мева-сабзавот консерва з-ди ва б. бор. Гилам тўқиш тараққий этган. Йирик боғдорчилик рни маркази. Тарихўлкашунослик музейи, Озарбайжон Санъат ун-ти филиали, драма театри бор. Кубага 15-а. да асос солинган. Куба 18-а. нинг 2-ярмида Куба хонлиги пойтахти.