КУБА

КУБА (Cuba), Куба Республикаси (Republica de Cuba) — Вест-Индиядаги давлат. Куба о. ва Катта Антил о. лари гуруҳига кирувчи 1600 дан ортиқ майда оролда жойлашган. Майд. 110,86 минг км2. Аҳолиси 11,2 млн. киши (2001). Пойтахти — Ганава ш. Маъмурий жиҳатдан 14 вилоят (provincia)ra, вилоятлар муниципияларга бўлинган.

Давлат тузуми. Куба — социалистик давлат. Амалдаги конституцияси 1976 й. умумхалқ референдумида маъқулланган, унга 1992 й. да тузатишлар киритилган. Давлат ҳокимиятининг олий органи ва қонун чиқарувчи органХалқ ҳокимияти миллий ассамблеяси; унинг депутатлари орасидан Давлат кенгаши раиси, унинг биринчи ўринбосари ва 5 ўринбосари, котиби ва 23 аъзоси сайланади. Давлат кенгашининг раиси (Фидель Кастро Рус) давлат ва ҳукумат бошлиғи ҳисобланади, миллий мудофаа кенгашига бошчилик қилади. Олий ижроия органи — Вазирлар кенгаши (ҳукумат). Унинг аъзолари Халқ ҳокимияти миллий ассамблеяси томонидан тасдиқланади.

Табиати. Куба ҳудуди, асосан, текислик. Кир ва тоғлар К. нинг 1/3 қисмини эгаллаган. Куба о. нинг марказий қисмида Гуамуая тоғи бор (бал. 1156 м). Энг баланд тоғлар мамлакатнинг жан.-шарқида. Жан. соҳили бўйлаб Сьерра-Маэстра тоғлари чўзилган (бал. 1974 м ли Туркино чўққиси Кубанинг энг юқори нуқтаси). Мис, марганец, асбест, тош туз, фосфорит, нефть, газ, хромит конлари ва б., Хувентуд (Пинос) о. да никель, кобальт, темир, марганец, вольфрам рудалари, қурилиш материаллари, жумладан, мармар ва каолин конлари бор.

Иқлими — тропик, йил давомида ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик юқори даражада бўлади, ёмғирли мавсуммай — окт. Янв. нинг ўртача т-раси 22,5°, авг. ники 27,8°. Минимал т-ра 5° дан юқори, максимал т-ра 40°га етади. Йиллик ёғин текисликларда 1000 — 1200 мм, тоғларда 2200 мм гача. Қурғоқчилик мавсуми нояб. дан апр. гача, асосан, Кубанинг жан. даги текисликларида рўй беради, даҳшатли довул ва тропик циклонлар бўлиб туради. Дарёларининг кўпи қисқа, серостова ва кам сув. Энг катта дарёси — Кауто (ўз. 370 км) Сьерра-Маэстра тоғларидан бошланади. Дарёлари, асосан, ёмғир сувидан тўйинади.

Куба ҳудудининг 10% часи ўрмон. Тоғ этақларида ва текисликлардаги қизил, қизил-жигарранг нам тупроқли ердарда кенг баргли ва доим яшил ўсимликлар, жумладан, пальма ҳамда кан дарахтлари, қуруқ ва тошлоқ ердарда қарағай ўрмонлари, сананвалар, майда баргли тиканли буталар, кактус ва ага-валар ўсади. Ер ўзлаштириш даврида кўпроқ текисликлардаги дарахтлар кесилган. Бунда баъзи дарахтлар, жумладан, пальмалар қолдирилган. Шунинг учун Кубанинг ҳоз. текислик ландшафти ташқи кўринишдан пальмазорларга ўхшаб кетади. Ҳайвонот дунёсида умуртқалилар кам, кўпчилик ҳайвонлар эндемиклардир. Кўршапалакнинг 23 тури бор. Қушларнинг 300 дан ортиқ тури маълум. Уларнинг кўпи фақат қишлаш учун учиб келади. Маҳаллий турлари — колибри, тўтилар ва майда таскаралар. Калтакесақлар, тошбақа, тимсоҳ, бўғма илонлар яшайди. Ҳашаротлардан термит ва кокуйолар учрайди. Қуруқликда яшовчи краб ва қисқичбақалар бор. Қўриқхоналар: Эль-Кабо, Кўпелль ва б. ; резерватлар: Сьевага-де-Сапата, Сьевагаде-Ланьер.

Аҳолисининг 98% дан кўпроғи кубалиқлар; хитой, япон ва гаитиликлар ҳам яшайди. Маҳаллий ақоли — индейсларнинг авлоди ҳам учрайди. Диндорлари христиан динининг католик ва протестант мазҳабига эътиқод қиладилар. Расмий тили — испан тили. Аҳолининг 72% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Ганава, Сантьяго-де-Куба, Камагуэй, Гуантанамо, Ольгин, Матансас, Съенфуэгос, Пивар-дель-Рио, Байамо, Санта – Клара ва б.

Тарихи. Мил. ав. 4-минг йилликдан илгарироқ ҳам Кубада индейс қабилалари яшаган. 7—9-а. ларда Кубага Жан. Америкадан маярлар, субтаино ва тайно қабилалари кўчиб келган. Бу қабилалар овчилик, балиқ овлаш ва деҳқончилик б-н шуғулланган. 15-а. охирларида оролда 200 мингдан ортиқ киши яшаган. Оролга 1492 й. окт. да X. Колумб экспедицияси етиб келган. Ўша вақтда Кубада аранак индейс қабилалари яшарди. 1510 й. уни испанлар босиб олиб, аҳолини қириб ташлай бошлади. Индейслар ўз сардорлари — Атуэй ва Гуам раҳбарлигида босқинчиларга қарши қаттиқ курашди. Оғир меҳнат, очлик ва касаллик оқибатида 5 минг индейс тирик қолди, холос. Шунинг учун мустамлакачилар конлар ва шакарқамиш плантацияларида ишлатиш учун Африкадан негр-қуллар келтирдилар.

Иқтисодий ва маданий муносабатлар ривожланиши натижасида (18-а. охирларида) Куба халқи шакллана бошлади. Испания мустамлакаларининг 1810—26 й. лардаги мустақиллик учун олиб борган уруши вақтида Куба ер эгаларининг илғор қисми Ф. Аранго-и-Парреньо раҳбарлигида иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар қилиш учун курашди. Ватижада Испания бир оз ён беришга (тамаки монополиясини бекор қилиш, эркин савдога рухсат бериш ва б.) мажбур бўлди ва бу нарса Кубанинг иқтисодий юксалишига олиб келди. 19-а. нинг 20-й. ларидан К, да газ. лар чиқа бошлади, яширин жамиятлар пайдо бўлди. Улар ўз олдига мустақиллик учун курашни мақсад қилиб қўйди. 1844 й. негр-қулларни озод қилиш учун ҳаракат қатнашчилари қаттиқ жазоландилар.

19-а. нинг 30-й. ларида Кубада дастлабки тамаки ва сигара ф-калари пайдо бўлди. 60-й, лардан капиталистик муносабатлар ривожлана бошлади.

1868 й. 10 окт. да Орьенте вилоятида Куба де Сеспедес раҳбарлигида Куба ватанпарварларининг қўзғолони бошланди. Улар эълон қилган манифест К. халқининг испан мустамлакачиларига қарши 10 й. лик миллий озодлик курашини бошлаб берди. Қўзғолоннинг мақсадига тўла-тўкис эришилмаган бўлсада, аммо 1886 й. қулдорлик бекор қилинди. Испан ҳукмронлигига қатъий зарба беришга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Бу ишга X. Марти раҳбарлик қилди. 1892 й. X. Марти АҚШ да Куба инқилобий партияси (КИП)ни тузди. 1895 й. 24 фев. да Орьенте вилоятида Куба мустақиллиги учун қуролли қўзғолон кўтарилди. 1895 й. сент. да К. Республикасининг инқилобий ҳукумати тузилди. Янги конституция ишлаб чиқилди. 1897 й. нояб. да Испания Кубага мухторият берди, аммо кураш давом эттирилиб, йилнинг охирида Кубанинг кўп қисми испанлардан озод қилинди. 1898 й. апр. да АКШ Испанияга қарши урушга қўшилиб, Испанияни тор-мор келтирди ва ўша йили Париж тинчлик битими тузилди. Битимга кўра, Куба расман мустақил деб эълон қилинган бўлса ҳам, ҳақиқатда 1898 й. дан 1902 й. гача АҚШ тасарруфида бўлди.

1903 й. ги адолатсиз шартномага биноан, АКШ Гуантанамо ҳарбий-денгиз базасини номаълум муддатгача ижарага олди.

1925 й. майда давлат тепасига келган X. Мачадо террорчи диктатура ўрнатди. 1934 й. янв. да ҳукумат Ф. Батиста кулига ўтди, у ҳарбий-полиция режимини ўрватди. 1935 й. мартда умумий иш ташлаш бошланди, бунда Батиста режимини бекор қилиш, янги демократик конституция тузиш талаб этилди. 1944 — 48 й. ларда Р. Грау Сан-Мартина ҳукуматга бошчилик қилди. Мавжуд сиёсатга қарши норозилик митинглари, иш ташлаш ва ҳ. к. ҳукуматни демократик ташқилотларга ён беришга мажбур этди.

1952 й. 10 мартдаги давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни ява Ф. Батиста эгаллади. Шу шароитда Ф. Кастро Рус бошлиқ инқилобчи ёшлар гуруҳи Батиста ҳокимиятига қарши қуролли кураш бошлади. 1953 й. 26 июлда гуруҳ Сантьягоде-Кубадаги Монкада казармасига ҳужум қилди. Пекин бу қужум муваффақиятсиз якунланди. Ф. Кастро ва унинг сафдошлари ҳибсга олиниб, 15 й. лик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 1955 й. кенг жамоатчилик тазйиқи натижасида ҳукумат маҳбусларга афв эълон қилди. Ф. Кастро АҚШ га, сўнг Мексикага кетди ва у ерда Ф. Батиста ҳокимиятига қарши қуролли кураш режасини ишлаб чикди. 1956 й. 2 дек. да Ф. Кастро бошчилигидаги гуруҳ «Гранма» яхтасида Кубага келиб тушди. Шу пайтдан мамлакатни Ф. Батиста режимидан озод этиш учун кураш бошланди.

1957 й. 13 мартда талабаларнинг «Инқилобий директорат» деган сиёсий ташкилоти Батиста ҳукуматини йуқотиш мақсадида президент саройига бостириб кирди. 1959 й. 1 янв. кечаси Батиста ҳокимияти ағдарилди. 1959 й. фев. да Ф. Кастро бошлиқ ҳукумат тузилди. О. Дортикос Торрадо президент бўлди. __ К. — 1945 й. дан БМТаъзоси. 1992 й. да ЎзР мустақиллигини тан олган. Миллий байрамлари: 1 янв. — Озодлик куни (1959), 26 июль — Миллий қўзғолон куни (1953).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. К. коммунисток партияси, 1961 й. да 3 ташқилот: К. халқ социалистах партияси, «26 июль ҳаракати» ва «13 март инқилобий директорати»нинг бирлашуви натижасида вужудга келган. Куба меҳнаткашлари касаба уюшма маркази 1939 и. да тузилган, 19 та тармоқ касаба уюшмасини бирлаштиради.

Хўжалиги. Куба — аграр-индустриал мамлакат. Давлат сектори саноат и. ч. нинг ҳаммасини, қурилиш ва савдони, транспортнинг 98% ни, қ. х. га яроқли ердарнинг 80% ни ўз ичига олади. Ялпи миллий даромадни ҳосил қилишда саноатнинг улуши 46%, қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш улуши 15,9%.. Қишлоқ хўжалигининг асоси — шакарқамиш етиштириш. Экинзорларнинг ярмига (1,5 млн. га ерга) шакарқамиш экилади. Тамаки, кофе, манго, дон ва дуккақлилар, шоли, илдизмевалилар, мева, цитрус, мойли экинлар, пахта ва б., йил бўйи сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Ананас, банан, қовун дарахти, кокос пальмаси, каноп анчагива майдонни эгаллайди. Чорвачилиги, асосан, гўшт-сут йўналишида. Қорамолчилик, чўчқачилик, паррандачилик ривожланган. Денгиздан балиқ ва денгиз жониворлари овланади.

Саноати. Қанд-шакар и. ч. — К. саноатининг етакчи тармоғи. Энг катта ва техник жиҳатдан яхши ускуваланган з-длар Сантьяго-де-Куба ва Камагуэй вилоятларида. Озиқ-овқат саноати (қанддан ташқари) ун тортиш ва нон ёпиш корхоналаридан, гўшт к-тлари, сут-сариёғ, мой з-длари ва б. дан иборат. Соя мойи ва аралаш ем, ер ёнғоқ, пальма мойлари ва б. ишлаб чиқариладиган з-длар бор. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган ф-калар мавжуд. Кимё саноати, асосан, четдан олинадиган хом ашё ва ярим фабрикат асосида ишлайди. 1 й. да ўртача 15,8 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади.

Газлама ва тўқимачилик буюмларига бўлган эҳтиёж 50—60% таъминланади. Тўқимачилик к-ти ва ф-калари бор. Кўн пойабзал саноати мамлакат эҳтиёжини асосан таъмин этади. Кубада йирик цемент з-ди, темир-бетон конструкциялар, ғишт ва б. з-длар, уйсозлик к-ти, ойна-шиша кти бор.

Кончилик саноати ва рангли металлургия никелли, мисли ва б. руда қазиб олиш ва уларни бойитиш корхоналаридан иборат. Никель қазиб чиқаришда Куба дунёда 3-ўринда туради. Қ. х. машиналари, дизель моторлари з-дй, электродлар ф-каси, кема қуриш ва таъмирлаш корхоналари мавжуд. Сўнгги вақтларда халқаро сайёҳлик ривожланиб, валюта тушумлари манбалари орасида биринчи ўринга чиқди.

Транспорти. Ички алоқаларучун автомобиль транспорти муҳим аҳамиятга эга. Т. й. нинг ўз. — 4,8 минг км. Автомобиль йўллари ўз. — 14,5 минг км. Энг йирик портлари — Ганава ва Сантьяго-де-Куба.

Куба четга шакарқанд, руда ва руда концентратлари, никель, цитрус мевалар, ичимлик, тамаки ва тамаки маҳсулотлари чиқаради. Четдан асбоб-ускуна, транспорт воситалари, нефть ва нефть маҳсулотлари, ғалла, озиқ-овқат, ёғоч ва ҳ. к. олинади. Ташқи савдода РФ, Лотин Америкаси ва Европадаги баъзи мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Куба песоси.

Тиббий хизмати. Врачлар ун-тларнинг тиббиёт ф-тларида, ҳамширалар билим юртларида тайёрланади. Кубада СанВисенте, Сан-Диего-делос-Банъос, Санта-Фе ва б. машҳур курортлар бор.

Маорифи, илмий ва мадаиий-маърифий муассасалари. 1961 й. ги қонунга биноан, маориф давлат ихтиёрига олинди ва ўқиш бепул қилинди, 9 й. лик (6 й. лик бошланғич ва 3 й. лик асосий ўрта) мажбурий таълим жорий этилди. Ҳамма ўқув юртларида стипендия бериладиган бўлди. Олий ўқув юртлари: Ганава унти, Сантьяго-де-Куба, Санта-Клара, Камагуэй ун-тлари, Ганава яқинида Олий пед. ин-ти, Миллий санъат мактаби, чет тиллар олий ин-ти ва б. Энг йирик кутубхоналари: Хосе Марти номидаги Миллий кутубхона, Ганава ун-ти кутубхонаси. Ганавада Миллий музей, Халқ санъати музейи, Инқилоб музейи, Антропология музейи ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. ва жур. лари: «Гранма» (кундалик газ., 1965 й. дан), «Трабахадорес» («Меҳнаткаш», ҳафталик газ., 1970 й. дан), «Трибува де ла Ганава» («Ганава минбари», ҳафтанома, 1980 й. дан), «Аделанте» («Олға», газ., 1959 й. дан), «Вангуардиа» («Илғор», газ., 1962 й. дан), «Венсеремос» («Биз енгамиз», газ., 1972 й. дан), «Викториа» («Ғалаба», газ., 1967 й. дан), «Мухерес» («Аёллар», ойлик жур., 1961 й. дан), «Хирон» (газ., 1960 й. дан), «Эскамбрай» (газ., 1979 й. дан) ва б. Миллий ахборот агентлиги — ҳукуматнинг расмий агентлиги, 1974 й. да тузилган; Пренса Латива, Лотин Америкаси ахборот агентлиги, 1959 й. да асос солинган, Ганавада жойлашган. Куба радиоэшиттириш ва телекўрсатув ин-ти давлат муассасаси бўлиб, у 1962 й. да тузилган, мамлакатдаги радиоэшиттириш (1922 й. дан бошланган) ва телекўрсатувларни (1950 й. дан бошланган) назорат қилади. 1997 и. мамлакатда 5 миллий, 1 халқаро, 14 вилоят ва 31 муниципал радиост-я ишлади. Куба телевидениеси Ганавада жойлашган.

Адабиёти. С. Бильбаонинг «Сабр кўзгуси» достони (1608) Куба адабиётининг биринчи машҳур асарларидан саналади, унда маҳаллий аҳолининг турмуши акс эттирилган. 18-а. бошларидан китоб нашр этила бошлаши, Ганава ун-ти очилиши, даврий нашрлар пайдо бўлиши Куба адабиётининг ривожланишига ёрдам берди. 18-а. охирларида Франциядаги буржуа инқилоби ва Шим. Америкадаги мустақиллик учун урушлар таъсирида Куба ёзувчилари (М. де Секейра-и-Аранго, М. X. де Рувалькана, Б. П. Феррер ва б.) Ганава ватанпарвар жамияти (1793) атрофига тўпланиб, маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилдилар. 17—18-а. ларда креоль ва негр халқи шеърияти ривожланди. 19а. да романтизм йўналишида, мустамлакачиликни қоралаш руҳида асарлар яратилди. X. Марти «Уруш шоирлари» китобида шоирларнинг ватанпарварлик руҳидаги шеърларини тўплади. Романтик прозага X. А. Эчеверриа асос солди. С. Вильяверде, Р. Меса, Н. Эредиа романларида реалистик тамойиллар акс этди.

Завонавий илғор адабиётга асос солган X. Марти ижоди инқилобийдемократик романтизмдан реализмга ривожланиб борди. Унинг «Эркин шеърлар», «Оддий шеърлар» туркумларига киритилган шеърлари мустамлакачиликка вафрат, эрксеварлик руҳи билан суғорилган эди. Испанияга қарши уруш (1895—98) таъсирида ижтимоий шеърият вужудга келди. Р. Э. Боти, А. Акоста ишқий лирикага мурожаат қилишди. Р. Педросо, М. Ванарро Лува ва б. шоирлар ўткир ижтимоий мавзуларни қаламга олдилар. 1920-й. лар охирида X. С. Тальет ва Р. Гирао Африка-Куба поэзияси (негр фольклори ва рақслари заминида асар яратиш)га асос солдилар. Лотин Америкаси адабиёти тарихида А. Карпентьер ижоди катта ўринни эгаллайди. Унинг «Арозий салтанат», «Йўқолган излар», «Маърифат асри» романлари машҳур. Истеъдодли шоир Н. Гильеннинг адабий фаолияти 30-й. лар аввалида бошланди. Кубанинг завонавий адабиётида шоирлардан А. Аухьер, Ф. Ҳамис, Р. Ретамар, прозачилардан X. Пўнг, С. Манте, М. Кофиньо ва б. баракали ижод қилмокдалар.

Куба адибларидан Барагоньо Хосенинг «Пентагонда», Гильен Николаснинг «Баллада», Костельянос Хесуснинг «Байроқ», Ванарро Лува Мануэлнинг «Биз енгамиз», Ҳамис Файятнинг «Озодлик учун» каби асарлари ўзбек тили га таржима қилинган.

Меъморлиги. Қишлоқ жойларда индейслар синчли кулбалар («бойо»), қозиқоёқлар устига омборлар қуриши 20-а. гача давом этди. 16-а. да Ганава, Сантьяго-де-Куба, Тринидад ва б. шаҳарлар қурилди. Уларда салобатли бинолар, тўғри кўчалар, марказий майдонида черков ва ратўшалар барпо этилди. 18-а. да бинолар испанча ва ме-сикача барокко ҳамда классицизм услубида колонналар, равоклар, рангдор нақшлар б-н безатилди. 18-а. охири — 19-а. бошларида Ганава ва Тринидад нинг бош майдонларида меъморлик мажмуалари пайдо бўлди. 20-а. бошларида Гаванада эклектика руҳида ва модерн услубида, 1920—30 й. ларда Европа ва Америка замонавий меъморлиги услубида кўп қанатли бинолар қурила бошлади (Телефон компаниясининг биноси, Миллий Капитолий, Нафис санъат саройи ва б.). 1960-й. лардан бир хил кўринишдаги оммавий турар жойлар қуриш авж олди. Янги уй-жой даҳалари қурилди. Сўнгги йилларда кенг хиёбонлар ва темир-бетондан кўп қанатли завонавий уйлар барпо этилди. Бундай уйларнинг ён-атрофида мактаблар, болалар боғчалари, савдо ва маданий марказлар, спорт майдончалари, сув ҳавзалари ва гулзорлар пайдо бўлди. Саноат ва транспорт ин-шоотлари, ўқув бинолари, касалхоналар, тиббиёт марказлари, поликлиникалар, спорт мажмуалари ва дам олиш зоналари қурилди. Куба меъморлари орасида машҳурлари: Р. М. Франко, Ф. Салинас, Р. Порро ва б.

Тасвирий санъати. Индейсларнинг кад. санъати намуналаридан ғорлардаги суратлар, сопол идишлар, ёғоч ва тошдан ишланган санамлар сақланган. 18-а. охири — 19-а. бошларида диний мавзудаги расмлар ва тарихий воқеа манзаралари, машҳур арбобларнинг портретлари, халқ турмушини ифодаловчи суратлар дунёга келди. X. Н. дела Эскалера, В. Эскобар, X. Б. Вермай, В. П. де Ландалусе, Ф. Миале каби рассомлар халқ турмушига хос манзараларни тавсирладилар. Мамлакат Испания зулмидан қутулгандан кейин тарихий воқеалар, жангу жадаллар тасвирланган ватанпарварлик руҳидаги суратлар кўпайди. Ҳайкалтарошликда ҳам реализм, миллат турмушига эъти-бор намоён бўлди (X. Сикре, Т. Рамос Бланко, Э. Бетанкур). Новатор рассомлар В. Гарсиа, А. Гатторно, X. Арче, Э. Авела, К. Энрикес ва б. халқ турмушини зўр эҳтирос билан тасвирладилар. Кейинги йилларда умумлашма рамзий образлар яратишга интилувчи К. Гонсалес, А. Поссе, С. Морено, А. Бенитес каби рассомлар тарихий ва замонавий мавзуларда асарлар яратди.

Мусиқаси Европа, биринчи навбатда, Испания ва Африка мусиқаси асосида таркиб топди. Афро-Куба мусиқасида испанча оҳанглар негрча рақс билан уйғунлашган. 16—18-а. ларда черков хонишчилар мактаблари мусиқа маданиятининг ривожланиш маркази бўлган. 1776 й. Ганавада «Колисео» театри қурилди. 1816 й. «Санта Сесилия» мусиқа академиясига асос солинди. 19-а. бошларида Куба халқ мусиқаси жанрлари ва миллий мавзулар билан боғлиқ опера-буффа шаклланди. 19-а. ўрталарида миллий композиторлик мактаби вужудга келди. 1898 й. Э. Санчес де Фуэнтеснинг миллий мавзудаги биринчи операси —«Юмури» саҳвалаштирилди. 19-а. охири — 20-а. бошларида классик ва халқ мусиқаси жамиятлари, Гавана консерваторияси ва симфоник оркестрлар пайдо бўлиб, композиторлик ижодиёти раввак, топди. Куба инқилоби (1959) дан сўнг ижодий жамоалар қайта тузилиб, янгилари ташкил этилди, оммавий ашула жанри ривожланди. А. Д. Картая «26 июль марши»нинг матнини ва мусиқасини яратди. Композиторлардан Н. Родригес, К. Пуэбла, К. Фариньяс, Т. Кастельянослар машхур бўлди. Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро симфоник мусиқа ва «Илҳом-XX» камер мусиқа фестивалларида Куба композиторларининг асарлари ҳам ижро этилмокда.

Театри. Кубада қадимдан индейсларнинг ареито деб аталадиган театр томошалари кўрсатиб келинган. 16-а. да театр санъати испан диний театри таъсирида ривожланди. 17-а. да дастлабки дунёвий театр труппалари вужудга келди. 18-а. нинг 1-ярмида кубалик муаллифнинг (С. Пите деб тахмин қилинади) «Шаҳзодабоғбон ёки сохта Клоридано» деган дастлабки асари пайдо бўлди. 1838 й. Ганавада 3 минг ўринли «Такон» театри очилди. Унда драма, опера ва балет спектакллари қўйилди. 1910 й. да театр жамияти тузилди, жур. лар нашр этилди, янги труппалар, жумладан, «Куэва» театри (1936) ташқил топди. 1941 й. Ганавада актёрлар ва реж. лар тайёрлаш учун Драматик санъат академияси ва Гавана ун-ти қошида театр мактаби очилди. 40—50й. ларда П. Альфонсо, К. Фелипе ва б. драматурглар турли мавзуларда асарлар яратди. Театрларнинг репертуарларидан жаҳон мумтоз драматургиясининг намуналари ўрин олди. Гаванада Куба миллий театри (1959), Экспериментал театр (1961), Миллий қўғирчоқ театри (1963), Театр уйи (1964), Болалар ва ўсмирлар бирлашган миллий театри (1966) бор. Улар миллий драматурглардан В. Пиньера, X. Триана, А. Эсторино, Р. Феррер, Э. Кинтеро пьесаларини, жаҳон классикаси асарларини саҳналаштирган.

Киноси. Кубада кинохроника ва ҳужжатли фильмлар 1897 й. дан суратга олива бошлаган. 1910—20 й. ларда реж. лардан Э. Д. Кесела ва Р. Пеон мунтазам кино и. ч. га асос солдилар. 30—40-й. ларда айрим кинофильмлардагива Куба ҳаёти кўрсатилди. Экранларда, асосан, АҚШ кинофильмлари намойиш этилди. 1959 й. Ганавада Куба кино санъати ва кино саноати ин-ти барпо этилгандан кейинги ва чинакам миллий кино санъати вужудга келди. Кўпгива ҳужжатли фильмларнинг реж. лари С. Альварес, X. Эспиноса, Т. Алеа, А. Рольдан бадиий кинематографиянинг етакчи арбоблари бўлиб қолишди. Мультипликаци-он фильмлар и. ч. ривожланди. Кубада 450 дан ортиқ кинотеатр бор. 1961 й. дан «Сине Кубано» («Куба киноси») жур. нашр этилди. Кейинги йилларда «Хуан Кинкин саргузаштлари» (реж. X. Г. Эспиноса), «Люсия» (реж. У. Солас), «Мелья» (реж. Э. П. Барнет), «Ранчеадор» (реж. С. Хираль) ва б. картивалар томошабинларга манзур бўлди. Ганавада Лотин Америкаси киноси халқаро фестивали ўтказиб турилади.

Loading...