КУБАЧИНЛАР

КУБАЧИНЛАР (ўзларини урбуган деб атайдилар) — Доғистонда яшовчи дарғинлар таркибидаги этник гуруҳ. Доғистон (Кубачи посёлкаси) да 2 минг киши, РФ да 4 минг киши (1990-й. лар ўрталари) яшайди. Дарғин тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Металлга бадиий ишлов бериш билан машҳур. Асбоб, буюмларни ўйиб, зарб бериб, ҳаллаб, эмаллаб, қимматбаҳо, рангли тошлар қадаб, инкрустация усулида кумушни қорайтириб нақшлаб безатишган. Вақшлар ўсимликсимон шакллардан иборат бўлиб, ўзига хослиги билан ажралиб туради.