КУБАЛИКЛАР

КУБАЛИКЛАР (ўзларини кубанос деб аташади) — халқ. Кубанинг асосий аҳолиси (10,6 млн. кишидан ортиқ). Тахм. аҳолисининг ярми мулатлар, қолганлари оқ танли ва негрлар. Умумий сони 11,7 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Испан тилининг куба лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — католиклар. Кубаликлар, асосан, қ. х. (шакарқамиш, тамаки, шоли, мева етиштириш) билан шуғулланади. Кўп тармоқли саноат ривожланган. Анъанавий халқ томошаси — карваналлар (лас компарсас) ўтказиб туришади.