КУБАНЬ

КУБАНЬ — РФнинг Ставрополь ва Краснодар ўлкаларидаги дарё. Шим. Кавказда. Эльбрус тоғи ён бағирларидан бошланиб Азов денгизининг Темрюк қўлтиғига куйилади. Ўз. 870 км, ҳавзасининг майд. 57900 км2. Денгизга куйилиш еридан 116 км юқорида дарёдан Протока тармоғи ажралиб чиқади. Ўша ердан Кубаньнинг дельтаси (майд. 4300 км2) бошланади. Асосий ирмоқлари: Катта ва Кичик Зеленчук, Уруп, Лаба, Белая, Пшиш. Йиллик ўртача сув сарфи Краснодар ш. яқинида 425 м3/ сек. Дарё оқимини тартибга солиб туриш учун Невинномиск канали, Тшчик, Краснодар, Шапсуг сув омборлари қурилган. Кубань этагида муҳим шоликорлик райони ташқил этилмокда.

Дельтасидан балиқовланади. Дарёнинг қуйи қисмида (Краснодар ш. дан куйилиш еригача) кема қатвайди. Дарё бўйида Карачаевск, Черкесск, Невинномиск, Армавир, Новокубанск, Кропоткин, Усть-Лабинск, Краснодар, Темрюк ш. лари бор.