КУБАНГО

КУБАНГО, Окананго — Африкадаги дарё. Ангола, Намибия ва Ботсвана ҳудудларидан оқади. Ўз. 1600 км, ҳавзасининг майд. 800 минг км2 атрофида. Ангола ҳудудидаги Бие ясситоғлигидан бошланади, юқори қисмида серостона. Калахари ички оқим областида ботқоқли дельта ҳосил қилиб тугайди. Дельтасининг жан. тармоғи Нгами кўлига, шим. вақт-вақти билан Квандо дарёсига куйилади. Ботлетле тармоғи эса Макгадикгади ботиғидаги ботқоқликларни сув билан тўйинтиради. Асосий ирмоғи — Квито (чапдан). Ёзги ёмғирли мавсумларда тошади. Ўртача сув сарфи 255 м3/сек.