«КУЧ — АДОЛАТДА» — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг газетаси. 1998 й. 29 авг. дан ойига бир марта Тошкентда нашр этилади. Газ. нинг асосий вазифаси Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ёритиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишга кўмақлашишдан иборат. Асосий рукнлари: «Қонунларни ўрганамиз», «Фармон ва ижро», «Суд амалиёти», «Дунё судларида», «Халқаро ҳуқуқ оламида», «Менга сўз беринг». Адади 3 мингдан ортиқ (2003).