КУЧ (механиқада) — берилган жисмга бошқа жисмлар томонидан кўрсатилаётган механиқ таъсирнинг миқдори ва йўналишини ифодаловчи катталик. Жисмга кўрсатиладиган таъ-сир 2 хил ҳодисани — жисмнинг тезлигини ўзгартириши ёки унинг дефор-мацияланишини вужудга келтириши мумкин. Иккала ҳодисада юзага келган тезланиш ёки деформация миқдорини ўлчаш орқали таъсир этаётган кучни аниқлаш мумкин. Кучнинг динамик ва статик ўлчаш усуллари мавжуд. Нью-тоннинг иккинчи қонунига мувофиқ, жисмга таъсир этаётган куч Ғ жисм массаси т билан унинг тезланиши а кўпайтмасига тенг: Ғ = та. Гук қонунига асосан, эластик деформацияларда, мас, пружива ёки стерженнинг чузилиши (сиқилиши)да вужудга ке-лувчи деформацияланиш катталиги х таъсир этаётган кучга пропорционал: Ғ = — Кх, бунда К — пружива ёки стержень бикрлиги. Икки жисмнинг бир-бирига кўрсатаётган ҳар қандай таъсири ўзаро таъсир ҳаракатига эга бўлпб, уларнинг бир-бирларига таъсир кучлари доимо катталиги жиҳатдан тенг ва йўналиши жиҳатдан қарама-қарши-дир. Куч бирлиги қилиб, массаси 1 кг бўлган жисмга 1м/с2 тезланиш берадиган куч қабул қилинган ва И. Ньютон шарафига ньютон деб аталаган. Н билан белгиланади: 1Н = 1 кг м/с2.