КУЧАЛА

КУЧАЛА, чаёнўт (Arum korolkovii Rgl.) — 1) кучаладошлар оиласига мансуб тугувақли, кўп йиллик, заҳарли ўт. Бўйи 40—50 см. Барги шапалоқ, узун бандли. Барг бандининг остки қисми қин ҳосил қилиб, пояни ўрайди. Гуллари айрим жинсли, тўпгули сўтасимон. Юқори қисмида чангчи, қуйида эса уруғчи гуллар жойлашган. Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларининг тоғ урмонларидаги зах ердарда ўсади. Май ойида гуллайди, уруғи июнда пишади. Тугувагида сапонин, крахмал, мевасида каротиноид, ликопин бор. Тугунагидан тайёрланган толқон халқ табобатида илон ва чаён чаққанда, кунжут мойига қорилган толқонидан пиширилган нон бавосирни, асалга қорилган Кучала толқони эса песни даволашда қўлланади. Янчилган тугунагини унга қориб сичқон, каламуш ва б. кемирувчиларни заҳарлайдиган хўрак тайёрланади;

2) кўпчилик дарахт ўсимликлар (қайин, терак, тол) нинг шингилсимон тўпгули; гуллаганидан (уруғчи Кучала) ёки уруғлаганидан кейин (чангчи К.) яхлит тўкилади.

Loading...