КУЧАРОВ

КУЧАРОВ Амакбой (1932.25.9, Фориш тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1997). Тошкент пед. ин-тининг кимё-биол. ф-тини тугатган (1964). 1957 й. дан Сирдарё туманидаги 11-ўрта мактаб ўқитувчиси, 1967 й. дан директори. Кучаров Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини мактабда амалга ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар ишлаб чиқди. Жумладан, мактабда ўқувчилар билимини баҳолашнинг кўп балли тизими жорий этилди.