КУДАРО — ибтидоий одамлар манзилгоҳи; 5 та ғордан иборат. Жан. Осетиянинг Часаналихох тоғидаги Жожори дарёсининг ўнг қирғогидан топилган (1955). Археолог В. П. Любин томонидан 1956—61 й. лар ўрганилган. 1 – ва 3-ғорнинг қуйи қатламидан ҳайвонлар, қушлар, балиқларнинг суяк қолдиқлари ва Ашель даври (Ашель маданияти) тош қуроллари, чўқмор, қирғич ва б. топилган. Юқори маданий қатламлари эса мустье, мезолит, жез даври ва ўрта асрларга оид.