КУФА, Ал-Куфа — Ирокдаги шаҳар. Арабларнинг ҳарбий қароргоҳи сифатида Фрот дарёсининг ўнг соҳилида вужудга келган (тахм. 636/638). 656—661 й. ларда халифалик пойтахти. Умавийлар даврида (661—750) халифанинг Ирокдаги ноиби қароргоҳи; йирик маданий марказ. Араб ёзувининг энг қад. турларидан бири — куфий хати шу ерда тараққий этган. 9-а. охирида қарматларнинг талончилик босқинидан сўнг таваззулга юз тутган.