КУФИЙ

КУФИЙхаттотлик услуби; қад. араб ёзувларидан. Ҳарфлар тўғри ва дойра чизиклар асосида ёзилади. 7-а. да Яъраб ибн Қаҳтон томонидан (тахм. Куфа ш. да) ихтиро қилинган, 7—10-а. ларда кенг қўлланилган. Куфийда 22 та ҳарф бўлиб, абжад тартибида жойлаштирилган. Унли товушлар турли ранглардаги белгилар б-н ифодаланган. Диакритик белгилар ихтиро қилингач (8-а.), ҳарфлар сони 28 тага етказилган. Куфийнинг энг қад. намуналаридан бири Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида сақлаваётган, терига ёзилган Усмон Қуръонидир. Қўлёзма китоб ёзишда аста-секин Куфий ўрнини васх хати эгаллади. Куфий дан, асосан, меъморлик (мас, Самарқанддаги Амир Темур, Қозизода Румий мақбаралари китобалари), амалий безак санъати, тангаларда, қўлёзма китоб сарлавҳалари ва китобаларни ёзишда фойдаланилган.

Абдумажид Мадраимов.