КУФР

КУФР (араб. — кофирлик, инкор этиш, рад этиш) — Аллоҳнинг борлигини ва Муҳаммад (сав) келтирган ғайбий хабарларни рад этиш. Бундан ташқари, суннийликка кўра, Аллоҳни инкор этмасада, имон келтириш зарур бўлган бошқа хабарларни рад қилиш ёки «Аҳл ас-сунва вал-жамоа» эътиқодидан чиқиш ҳам Куфрлик ҳисобланади.