КУГУЛЬТИНОВ Давид Никитич

КУГУЛЬТИНОВ Давид Никитич (1922.13.3, Чохан — Авганара қишлоғи) — Қалмоқ халқ шоири (1969). Ижоди 1936 й. дан бошланган. Қалмоқ ва рус тилларида ижод қилади. Биринчи шеърий тўплами — «Ёшлик шеърлари» (1940). «Моабит тутқуни» (1958), «Сар-Герел» (1963—64), «Ақл қўзғолони» (1965—71) каби достонлар; «Ҳаёт ва ўйлар» (1963— 67) ва «Бутун умр» (1939—67) шеърлар мажмуи ҳамда «Мен сенинг тенгдошингман» (1966), «Апрель чақириғи» (1975) каби шеърлар тўплами муаллифи.