КУИИШ

КУИИШ (қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларда) — қуёш нурининг тўғри тушиши (офтоб уриши) ёки об-ҳавонинг кескин алмашинуви (иссиқ уриши, иссиқга чалиниши) таъсирида юзага келадиган шикастланиш; ўсимликларнинг замбуруғлар (мас, мо-нилиоз касаллигини пайдо этадиган замбуруғлар)дан ҳамда пестицидларни нотўғри қўллашдан келиб чиқадиган за-рарланиши ҳам Куииш дейилади. Куииш пўстлоқ, поя, новда, барг, гул, айрим ҳолдарда ўсимликнинг нобуд бўлишига олиб келади. Иссиқ уришда тупрокда намнинг етишмаслиги туфайли ўсимликда сув баланси бўзилади, ватижада барглар қурийди, ҳосил тўкилади ва ўсимлик нобуд бўлади. Куииш чўлдан қум кўчириб келадиган иссиқ шамолли р-нлар (мас, Қўқон, Бекобод, Мир-зачўл гуруҳи ва Сурхондарё вилоя-тининг жан. р-нлари)да айниқса кўп кузатилади.

Кураш чоралари: қуёш ва ис-сиқдан ҳимоялаш учун дарахт таналари оҳак эримаси билан оқланади, дала иҳота дарахтзорлари барпо қилинади, экинлар ўз вақтида суғорилади, қатор ораларига ишлов берилади, инфекция таъсирида юзага келган Куииш ларда пес-тицидлар (уларни қўллаш тавсияларига мувофиқ) пуркалади.

Султон Ашмуҳамедов.

Prev Article

КУЙИШ

Next Article

КУК БЎҒОЗИ