КУК БЎҒОЗИ

КУК БЎҒОЗИ — Янги Зеландиянинг Шим. ва Жан. о. лари оралиғида. Тасмания денгизини Тинч океан билан бирлаштириб туради. Ўз. 107 км, эни 22 — 91 км, энг саёз жойининг чуқ. 97 м. Ша-рқий соҳилида Янги Зеландия пойтахти — Уэллингтон ш. жойлашган. Инглиз денгизчи сайёҳи Ж. Кук номи билан аталган.