КУК

КУК (Cook) Жеймс (1728.27.10, Мартон, Йоркшир графлиги — 1779.14. 2, Ганайи о. лари) — инглиз денгизчи сайёҳи. 1768—71 й. ларда «Индевор» ке-масида дунё айлана экспедицияга раҳ-барлик қилган. Британия адмираллиги томонидан ташқил этилган ушбу экс-педициянинг мақсади Тинч океанда янги ердарни эғаллаш эди. Кема Плимут ш. дан сафарга чиқиб, Горн бур-нини айланиб ўтгач, Таити о. га етиб борди. 1769 й. да унинг шим.-ғарбидаги ёндош оролларни Жамият о. лари деган умумий ном б-н харитага туширди. 1769—70 й. ларда Янги Зеландия қир-ғокларини айланиб ўтиб, унинг ороллардан иборат эканлигини аниқ-лади. Катта Тўсиқ рифи ва Австрали-янинг шарқий со-ҳилларини тадқиқ қидди. Торрес бўғо-зи орқали К. Яхши Умид бурнини айланиб, 1771 й. да Англияга қайтди.

Антарктида материгини топиш ва Янги Зеландия ва б. оролларни ўрганиш мақсадида уюштирилган дунё айлана 2-саёҳатида (1772 — 75) Кук «Резольюшен» кемасида сузиб 1773 й. тарихда илк бор Жан. қутбий доирани (40° шқ. у.) кесиб ўтди ва 66° 36’ж. к. гача етиб борди. Иккинчи саёҳ-ати давомида Туамоту архипелагидаги 2 атолл, Кук о. лари гуруҳидаги Пал-мерстон о. ва Херви атолли, Янги Гебрид о. лари, Янги Каледония ва Нор-фольк о. ни (1774), Атлантика океани жан. даги Жан. Георгия ва Жан. Сандвич о. ларини (1775) топиб, европаликларга маълум қилди.

Кук 1776 й. да «Резольюшен» ва «Дисковери» кемаларига экспедиция бошлиғи қилиб тайинланди. 1777 й. да Кук о. ларидаги 3 атоллни, Тубуаи ва Рождество о. ларини, 1770 й. да Ганайи о. ларини тавсифлади, Американинг шим.-ғарбий соҳилларини ўрганди ва қис-ман харитага туширди. 1779 й. да Ганайи о. да маҳаллий аҳоли томонидан ўлдирилди. 20 дан ортиқ географик объект лар Кук номига қўйилган.

Ас: Первое кругосветное планание Дж. Кука…, М., 1960; Второе кругосветное планание капитана Дж. Кука…, 1964; Третье планание капитана Дж. Кука…, М., 1971.

/Id.: Свет Я. М.., История открытия и исследонания Австралии и Океании, М., 1966.

Prev Article

КУЙИШ

Next Article

КУК БЎҒОЗИ