КУКЕРСИТ — Болтиқбўйи ҳавзасининг ёнувчи сланеци. Яхлит ёки пли-тасимон текстурага, гил-карбоватли ва сапропелитли таркибга эга бўлган қиз-ғиш-қўнғир рангли тоғ жинси. Ундаги органик моддалар (кероген) миқдори 25 дан 65% гача. Микроскоп остида палеоботаниқ М. Д. Залесский томонидан қад. кўк-яшил сувўтлари деб номланган овал шаклидаги 0,01 — 0,08 микрон ўлчамдаги кўплаб таначалар кўза-тилади. Сифати бўйича Кукерсит дунёдаги ёнувчи сланецлар орасида энг яхшиси саналади. Ёнувчи сланецлар муҳим ки-мёвий ва энергетик хом ашё ҳисобла-вади. Улардан органик синтезда, фар-макологияда, ёқилғи-мойлаш маҳсу-лотларини и. ч. да фойдаланилади. Шунингдек, уларда рений, молибден, ванадий каби бир қанча микроэлемен-тлар тўпланган. Ёнувчи сланецлар Ўзбекистоннинг жан. да турон ва палеоген ётқизиқларида ҳам мавжуд.