КУЛ

КУЛ — 1) органик моддалар (ўтин, кўмир, торф, ўсимлик қолдиклари ва б.) ёқилганда ёнмай қоладиган минерал қолдиқ; калийлифосфорли-оҳақли ўгит. Қурилиш материаллари са-ноатида Кулдан цементнинг айрим турларини тайёрлашда фойдаланилади. Баъзи кўмир К. дан германий ва галлий каби нодир элементлар ажратиб олинади. Енгил кукун, гигроскопиклиги паст. Ўт ўсимликлар К. и дарахтларникига нисбатан К2О га бой (буғдой сомонида 9% гача Р2О5,4%гача СаО бор), маржумак ва кунгабоқар К. ида калий кўп (25—40%). Ўт ўсимликлар Кул ида 2,5— 8,6%, дарахтлар Кул ида 2,0 — 7,3%, торф К. ида 0,5—1,2% Р2О5 бор, Кул таркибида магний, олтингугурт, макро – ва микроэлементлар ҳам бў-лади. Кулни асосий ўғит сифатида кўз-ги шудгорлашда (5—6 ц/га) ва вегетация даврида (2,5—4 ц/га) тамаки, зи-ғир, дуккақлилар, картошка ва б. ни озиқлантиришда қўллаш тавсия эти-лади.

2) Erysiphales халтали замбуруғлар синфига мансуб паразит замбуруғлар қўзғатадиган ўсимликлар касалликлари. Ток, беда, полиз экинлари, мевали дарахтлар, тут ва б. кўп зарарланади. Ўсимликларнинг барг, ёш новда, шох, мевалари ва б. органларида оқ ғубор кўринишида пайдо бўлади. Кейинчалик ғубор қорамтир тус олади, кўпдан-кўп қора нуқталар билан қопланади. Касал мевалар ёрилиб кетади ва эти чирийди. ҚЎзғатувчиси конидиялар ёрдамида кўпаяди. Қўзғатувчининг ривожланиши учун 12—20° ҳарорат, ҳаво нисбий намлигининг 50—80% бўлиши қулайлик туғдиради. Ҳосиддорликни 25% га қадар йўкртишга олиб келади. Бошокли экинлар Кули (Erysiphe graminis), айниқса, буғдойга катта зарар етказади. Ток К. и ёки оидиум — қўзгатувчи Uncinula necator — токнинг барги, ер усти яшил органларини зарарлайди, касалланган узум ғужумлари ёрилади, ачимсиқ ҳид чиқаради, оқ ғубор билан қопланган ҳолда ривожланмай қолади. Қанд лав-лаги Кули ёки эризифоз (Е. communis)fl a ўсимлик сўлийди, сўнгра қуриб қолади. Кул полиз экинлари (қовун, бод-ринг оқпалаги), атиргул, олма ва б. да уч-райди.

Кураш чоралари : К. га чидамли навларни экиш; ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, фосфорли-калийли ўғитларни солиш; фўнгицидларни (коллоид олтингугурт — 1%, кукун олтингугурт — 25 кг/га, 1%ли бордо суюкли-ги, оҳак-олтингугурт қайватмаси) қўллаш; ўсимлик ва мевали дарахтлар, токнинг қалин ўсиши ва сояла-ниб қолишига йўл қўймаслик (ява қ. Оидиум).

Норқўзи Эргашев.

Loading...