КУЛКИ-ЎЙИН

КУЛКИ-ЎЙИН — ўзбек анъанавий театрининг ўзига хос жанри. Масхара-боз ва қизиқчилар томонидан ижро этиладиган театрлашган томоша тури (кулгили ўйинлар). К.-ў. жуда қад. за-монлардан шаклланган. Баъзан бу атама ўрнида масхара ўйин, муқаллид ибо-ралари ишлатилади. К.-ў. да соддагива сюжет бўлиб, ижтимоий иллатлар (ха-сислик, фирибгарлик каби), ахлоқий нуқсонлар танқид қилинади. Сюжет ечимида пантомима, рақс ҳаракатлари, мимика билан бирга диалог, қўшиқ, яллалардан кенг фойдаланилади. Аксарият К.-ў. ларда рамзий ифодалар му-ҳим аҳамиятга эга. 19-а. охири 20. а. бошларида Зарафшон ва Қашқадарё водийларида «Кади бадбахт», «Лакалак», «Лайлак илонни овлади», Фарғова во-дийсида «Бува қовоқ», «Кичкиважон», Хоразмда «Чақалоқ», «Сипса ўйин» каби К.-ў. кенг тарқалган. К.-ў. намуналари қўқонлик М. Абдуллаев, бухоролик Б. Саъдуллаев, нуроталик К. Нур-матов, манғитлик М. Эшимбетов каби масхарабозлар ижоди орқали бизгача етиб келган. Бу анъанавий ўйинлардан профессиовал ва халқ театрларининг айрим спектакллари (С. Аҳмад, «Келинлар қўзғолони», Ўзбек миллий академик драма театри; «Равшан ва Зулху-мор», Муқимий театри ва б.)да ижо-дий фойдаланиб келинмоқца.

Ад.: Қодиров М., Ўзбек театри анъаналари, Т., 1976 Муҳсин Крдиров.

Loading...