КУЛОБА

КУЛОБАскифлар сардорининг мозорқўрғони (мил. ав. 4-а.). Керчь яқинида очилган (1830). Тепалик тагида юнон андазасида қурилган тош дахма бўлган, у лекин скифча удумда дафн қилинган. Маййит ёғоч тобутда, кийимда, тилла безаклар тикилган бош кийимда, бўйнида — учида отлиқ скифлар шакли ясалган олтин тақинчоқ, қўлларида — олтин билагўзук билан кўмилган. Қуроласлаҳа маййит ёнида ва махсус яширин жойларга қўйилган. Фил суя-ги билан безатилган бошқа сарқофада бой Кулоба: 1. Олтин кўза. 2. Олтин кўзадаги скифлар тасвири. 3. Олтиндан ишланган бўйин тақинчоқ учидаги отлиқ скифлар шакли. аёл кўмилган. У маййитга атаб қурбонлик қилинган хотини ёки чўриси бўлиши мумкин. Маросим либосларидаги олтин безаклар юнон заргарларининг ажой-иб буюмларидан ҳисобланади. Қабрдан скифларнинг жангдан кейинги тасвирлари туширилган идиш ва дастаси хай-вон тасвирлари ваққошлиги услубида безатилган скифларнинг жез ойваси ҳам топилган. Тобутнинг жан. деворида эркак киши кўмилган, у хўжайини ўлимидан сўнг ўлдирилган хизматқори ёки қули бўлиши мумкин. Қабрда вино солинган кўза (амфора), гўшт солинган жез қозонлар, жез ва кумуш идишлар ҳам кўйилган. Қўрғон Қуйи Днепрбўйидаги «подшо мозорқўрғонлари» (мил. ав. 4 — 3-а. лар) га яқин туради.

Loading...