КУЛОҲИЙ ГУМБАЗ

КУЛОҲИЙ ГУМБАЗ — конуссимон кулоҳ (учли қалпоқ) шаклида ишланган гумбаз. К. г. тўртбурчақли бино ёки цилиндр ва призма шаклидаги пойгум-баз устига ўрнатилган. Европа мамла-катларида қурилган қўнғироқхона, ибодатхона, минораларда ҳам унинг ўзига хос кўринишларини учратиш мумкин. Ўрта Осиё меъморлигида Кулоҳий гумбазнинг турли услублари сақланган. Фахриддин Розий мақбараси, Султон Та-каш мақбараси, Чашмаи Айюб мақбара-си, Қалдирғочбий мащбараси, Манасмақ-бараси ва б. да унинг турли намуналарини кўриш мумкин.