КУЛОЛЛИК ЧАРХИ

КУЛОЛЛИК ЧАРХИ — кулолликяа ишлатиладиган дастгоҳ; кулолнинг асосий иш қуроли, махсус лойдан ишланадиган идишни шаклга солишда фойдаланилади. Кулоллик чархи икки ёғоч ғилдирак — катта паррак (диаметри 1 м гача) ва кичик сартахта (диаметри 20—30 см) ҳамда ғилдирақларнинг марказидан ўтган думалоқ харсанг тошга ўрнатилган ўкдан иборат. Кулол пастдаги кат-та ғилдиракни оёғи билан айлантиради, юқоридаги ғилдирак устига лойни қўйиб идишни ясайди. Кулоллик чархи илк бор Қад. Шаркда мил. ав. 4—3-минг йилликда пайдо бўлган, у дастлаб қўлда айлан-тирилган. Кейинчалик ўрта асрларда оёқ б-н айлантириладиган хили — ҳозир қўлланилаётган Кулоллик чархи юзага келган.