КУЛОЛЛИК ЧАРХИ

КУЛОЛЛИК ЧАРХИКулоллик бу-юмлари (20-аср).

Ҳоз. кунда бадиий безатиш усули, шакли ва тайёрланиш усулларига кўра қуйидаги Кулоллик чархи мактаблари мавжуд: Фарғова (асосий марказлари — Риштон, Fyрумсарой), Бухоро-Самарқанд (асосий марказлари — Самарқанд, Ургут, Ғиждувон, Уба), Хоразм (асосий марказлари — Мадир, Каттабоғ қишлоқлари), Тошкент. Ҳар бир мактаб ўзининг ривожланиш ва ижодий тамойиллари, етакчи марказ ва усталари, ўзигагива хос хусусиятларига эга бўлиш билан бирга асосий бадиий умумийликни ҳам сақ-лаган.

Фарғова (Риштон)да Кулоллик чархининг анъанавий бадиий ва и. ч. усуллари қайта тикланди, ишкррли сир тайёрлаш йўлга қўйилди. М. Исмоилов, И. Комилов, У. Ашуров, У. Қосимов, Ш. Юсупов, А. Вазиров, М. Саидов ва б. усталар яратган буюмлар (лаган, косалар, дон маҳсулотлари учун катта хумлар) шакл жиҳатидан ҳам, безак жиҳатдан ҳам рангбарангдир.

Ғурумсарой Кулоллик чархи буюмларига безакнинг маҳобатли ойдинлиги ва соддалик хос-дир, бу мактаб вакили уста М. Туропов сир тайёрлашдан тортиб то вақш чи-зишгача бўлган барча ишларни фақат анъанавий усулда бажарган, бу анъа-вани унинг шогирди В. Буваев ва б. да-вом эттирмоқда, янги ижодий янгиликлар яратишда изланмоқда (жумладан, маҳобатли лаганлар ҳажмини кич-райтириш ва б.).

Бухоро-Самарқанд Кулоллик чархи мактаби буюмларинингжарангдор вафислигида қўрғошинли сир ва сарғиш-яшил, жигарранг бўёқлар муҳим ўрин тутади. «Афросиёб сополи» анъаналарига асосланиб тайёрланилган буюмлар безагида ўсимликсимон вақшлар етакчилик қилади, ҳандасий вақшлар, ҳайвонлар тасвирлари кам ишлатилади. Улар, асосан, Ғиждувон К. да қўлланилади. Ғиждувон, Шахрисабз усталари мўйқаламда ишласалар, Ургут, Денов усталари чизма вақшларни кўп қўллайдилар. Ғиждувонлик ака-ука Алишер ва Абдулла Варзуллаевлар анъаналарни сақлаш, ривожлантириш ва ворисларга етка-зишда самарали меҳнат қилмоқда. Усталар идишлар тубига ҳайвонларнинг соддалаштирилган шакли ёки айрим қисмларини жойлаштирадилар («думи бургут», «мурғи сафид», «бойқуш», «гули товус» ва б.), бу шакллар гулси-мон вақшга ўхшаб кетиши билан диққатга сазовор. Варзуллаевлар яратган буюмларда янгиликни ҳис қилиш, анъанавий шаклларга эркин муносабатда бўлиш каби хусусиятлар аниқ кўзга ташланади. Бухоро-Самарқанд Кулоллик чархи мактаби бошқа мактаблардан сопол хуштак ўйинчоклар ишланадиган марказининг борлиги билан ажралиб туради. Ҳ. Рахимова анъаналарини унинг ўғиллари ва шогирди К. Бобоева давом эттирмокда, уларнинг ижодида анъанавийликни Уста А. Мухторов ишидан намуна (1978, Самарқанд). сақлаган ҳолда ўзига хос маҳорат ҳам кузатилади, бу рангларда, шакл мужассамотида, ечимнинг мукаммаллиги ва ўлчамларнинг барқарорлигида намоён бўлади.

Хоразм Кулоллик чархи мактаби ўзига хос бади-ийлиги, безаклар ранги ва ишланиш услуби б-н бошқа мактаблардан ажралиб туради; унинг миллий шаклли ўзига хос буюми бодиядир; вақш му-жассамоти ҳандасий ва ўсимликсимон вақшлардан иборат, буюмнинг марка-зий қисмига арабеска гириҳ тушириш ушбу мактабга хос услублардан. Уста Р. Матчонов (Мадир қишлоғи) буюмларга тўқ ранг ишлатган, буюм безагида ҳаво ранг ёки рангнинг ўзига хос тўқ тусй устунлик қилади. С. Отажонов (Каттабоғ қишлоғи) оқ ангобдан кўп-роқ фойдаланади.

20-а. нинг 80-й. ларида Кулоллик чархи марказларида ишлар бирмунча сусайди. 1990-й. ларда Ўзбекистонда анъанавий кадриятларга эътиборни қаратилиши бу соҳанинг ривожланишини таъминлади. Ўзбекистон Республикасида анъанавий амалий санъат асарлари кўргазмаси (Республика ярмаркаси)га асос солинди. 1995 й. даги 1-Республика ярмаркасида (БМТнинг 50 йиллигига бағишланди) барча Кулоллик чархи мактабининг вакиллари иштирок этди. Усталардан Р. Зуҳу-ров (Денов), М. Туропов (Ғурумсарой), И. Комилов (Риштон), Алишер ва Абдулла Варзуллаевлар (Ғиждувон), Намоз ва Нўьмон Облокуловлар (Ургут), Р. Матчонов (Хоразм), А. Рахимов (Тошкент) мах-сус тайёрланган «Уста гувоҳномаси»га са-зоюр бўдди.

1997 й. да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатни явада ривожлантиришни давлат йўли б-н қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони барча соҳалар қаторида Кулоллик чархи анъаналарини ривож-ланишига самарали туртки бўлди.

Ад.: Разводовский В., Опыт исследонания гончарного и некоторых других кустарных промыслов в Туркестанском крае, Т., 1916; Рахимов М. К., Вародные традиции в современной художественной керамике Ўзбекистова, Т., 1964; Пугаченко-ва Г. А., Рем пел ь Л. И., Очерки искусства Средней Азии, М., 1982; Ўзбекистон санъа-ти, Т., 2001.

Сурайё Алиева.

Loading...