КУЛОЛЛИК

КУЛОЛЛИК, кулолчилик — ҳунармандликнинг лой (гил)дан турли буюмлар (терракота, сопол идиш, қурилиш материаллари ва б.) тайёр-лайдиган тури. Кулолликда асосий хом ашётупроқ. Келиб чиқиши ва таркиби тур-лича бўлган тупроклардан турли хил Кулоллик буюми ясаш жараёни.

Кулоллик маҳсулотлари тайёрланади. Лой қанча кўп пишитилса, сополнинг сифати шунча яхши бўлади. Кулолликда асосий қурол кулоллик чархи, уста унда идишлар тайёрлайди ва уларга шакл беради. Тайёрланган идишлар қуритилиб, хумдонда қиздирилади. Идишларнинг турларига кўра, хумдонлар ҳам турлича (каттакичик) бўлиши мумкин. Сирланадиган идишлар сирланганидан сўнг ява бир бор хумдонда қиздирилади. Одатда, кулоллар маълум идишлар и. ч. бўйича ихтисослашган бўладилар (мас, косагар, кўзагар, кошинпаз, тандирчи ва б.).

Инсон Кулоллик билан неолит давридан шу-ғулланган. Махсус лойдан буюмлар қўлда ясалган, қуритиб оловда қиздирилган. Кулолликда ишлатиладиган тупроқ жаҳоннинг ҳамма ердарида мавжудлиги деярли ҳамма халқларда Кулолликнинг кенг тарқалишини таъминлади. Кулоллик билан дастлаб аёллар шуғулланган, кулоллик чархининг пайдо бўлиши билан эркақлар ҳам бу ишга жалб қилинган. Идишлар махсус ўчоқ ва хумдонларда пиширилган. Кулолликнинг содда усуллари Осиёнинг тоғлиқ р-нларида яшовчи халқларда ҳозир ҳам мавжуд. Неолит даврига оид қароргоҳларнинг қазиб топилган қолдикдари ўша даврда идишларнинг таги учли қилиб тайёрланганлигини кўрсатади (идишлар ерга суқиб кўйилган). Энеолит даврида Шарқ мамлакатларида, Юнонистонда вафис сопол идишлар тайёрлаш, сополдан меъморликда фой-даланиш авж олади. Сирлаш усуллари кашф этилгач, Кулоллик буюмларининг бадиий қиммати оша борди.

Афросиёб ва Ўрта Осиёнинг бошқа ердарида топилган археологик қазилмалар 9—12-а. ларда Кулолликнинг бу ердарда анча ривожланганлигини кўрсатади, 13-а. да мўғуллар ҳужумлари оқибатида нисба-тан секин ривожланган Кулоллик 14—16 а. ларда анча тараққий этди. Ўрта Осиёнинг бўлиниб кетиши ўзаро алоқалар суса-йишини келтириб чиқарди, лекин ҳу-вармандчилик (айниқса, Кулоллик) ривожланишда давом этди. Турли жойларда Кулолликнинг турлича услублари вужудга келди. Халқ усталари кўплаб идишлар тайёрлаш билан бирга уларни юксак дид б-н безадилар. Россиядан кўплаб чинни маҳсулотлар келтирилиши Ўрта Осиё кулоллари бозорини бирмунча сусайтирди. Бироқ арзон сопол идишларга бўлган талаб, айниқса, меъморликда Кулоллик маҳсулотларининг кенг қўлланилиши Кулолликнинг узлуксиз ривожланишини тақозо этди.

Ўрта Осиёда, айниқса, ўзбеклар ва тожиклар яшайдиган жойларда Кулоллик та-раққий этди. Қоратоғ, Панжакент, Самарқанд, Китоб, Шаҳрисабз, Ғиждувон, Хоразм, Тошкент, Ғурумсарой, Риштонда сопол идишларни сирлаб безатишнинг ўзига хос услублари вужудга келди. Бу марказларда тайёрланган Кулоллик буюмлари пишиқ, чиройли, вафис сири, кўркам вақшлари билан диқ-қатни тортади.

20-а. 20-й. ларидан кулоллар мехватини ташқил этишга эътибор берилди. Тошкентда тажриба кулоллик, Самарқандда кулоллик устахоналари очилди, Тошкентда ўқув и. ч. бадиий кти ишга туш-ди (1932), қисқа муддатли курслар ташқил қилинди, кулоллар тайёрлаш, уларнинг малакаларини ошириш йўлга қўйилди. Т. Миралиев (Тошкент), Р. Эгамбердиев, А. Ҳазратқулов (Шаҳри-сабз), Муҳаммад Сиддиқ, Усмон Ума-ров (Ғиждувон) сингари кулоллар ёшларга таълим берди. Кулолликни тадқиқ этиш, ривожлантириш ҳамда ёшлардан кулоллар тайёрлашда Ўзбекистон халқ рас-соми Муҳиддин Раҳимовнниг хизматлари катта.

Археологик материаллар Кулоллик маҳсулотларининг асрлар давомида такомилла-шиб борганини кўрсатади. Давр К. маҳ-сулотларига, унинг тури ва безакларига катта ўзгаришлар киритди. Ўтмишда тайёрланган шамдон, қорачироқ, сар-хона, жомашов, хум сингари сопол идишларга эҳтиёж қолмади. Гулдон, товоқ, лаган каби сопол идишлар ва буюмларга эҳтиёж катта. Меъморликда ҳам Кулоллик маҳсулотлари (кошин, пар-чин ва б.) кенг кўлланилмоқца.

Сопол лаган (10-аср, Афросиёб).

Будрочтепадан топилган сопол идишлар (Сурхондарё).

Loading...