КУЛОН ҚОНУНИ

КУЛОН ҚОНУНИ — бир-биридан маълум масофада жойлашган иккита нуқтавий электр заряднинг ўзаро таъсир кучини ифодалайдиган электростатиканинг асосий қонуни. Ш. Кулон 1785 й. да кашф қилган. Нуқтавий электр заряд деб, ўлчамлари ўзаро таъсири ўрганилаётган жисмлар орасидаги ма-софага нисбатан жуда кичик бўлган жисмдаги зарядга айтилади. Қонун қу-йидагича таърифланади: вакуумда жойлашган қўзғалмас масофа г нинг квадратига тескари про-порциовал: бунда к — пропорциоваллик коэффициенти. Халқаро бирликлар тизими СИ да к = – щг , бунда е0—электр доимийКулон тарози. си; СГС тизимда к=\; Ғ куч — зарядларни туташтирувчи тўғри чизиқ бўйича йўвалган вектор катталик. Агар ўзаро таъсирлашаётган иккита нуқтавий электр зарядлар диэлектрик киритув-чанлиги е га тенг бир жинсли диэлек-трикда жойлашган бўлса, уларнинг ўзаро таъсир кучи е марта камаяди: Бир жинсли зарядлар учун Ғ<0 (зарядлар бир-биридан итаришишади), турли жинсли зарядлар учун К>0 (зарядлар бир-бирига тортишишади).

Кулон Қонуни, шунингдек, иккита магнит қутбларининг ўзаро таъсирини ифодалайдиган қонун, деб ҳам ҳисобланади: бунда т( ва т2 — магнит зарядлар, ц — муҳитнинг магнит киритувчанлиги, / — пропо рциоваллик коэффициенти СГС тизимда 1 га тенг.

Ад.: Тамм И. Е., Основы теории электричества, М., 1966.

Loading...