КУЛОН

КУЛОН (Coulomb) Шарль Огюстен (1736.14.6, Ангулем – 1806.23.8, Париж) — француз физиги ва ҳарбий муҳандиси. Франция Академияси аъзоси (1781 й. дан). Электростатика асосчиларидан бири. Илмий ишлари электр, магнетизм ва техник механи-кага оид. Ўзи топган буралиш қонунларига асосан куч ўлчаш асбоби — бу-ралма тарозини ясаган (1784). Бута-розидан фойдаланиб, Кулон бир ишорали ва ҳар хил ишо-рали нуқтавий электр зарядларнинг ўзаро таъси-рини батафсил текширган. Бу тажри-балари асосида электростатиканинг асосий қонуни — Кулон қонунинн кашф этган (1785). Ўзининг 1785—89 й. ларда эълон қилган ишларида электр зарядлар ҳамиша ўтказгич сиртида жойла-шишини кўрсатган. Магнит моменти, зарядларнинг қутбланиши ва б. ибораларни фанга киритган.

Унинг экспериментал ишлари электромагнит ҳодисалар назариясининг яратилишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.