КУЛЬСУМ

КУЛЬСУМ, Умму Кульсум, асли исми Фотима Иброҳим (1906, Мисрдаги АсСанбалавин тумани — 1975.3.2, Қоҳира) — хонанда, араб эстрада хо-вандалик санъати асосчиси. 1918 й. дан атоқли хонанда Абул Алдан таълим олган. Араб мусиқа ин-ти қошидаги мусиқа ансамблида (1926 й. дан) ва Қоҳира радиосида (1937 й. дан) якка-хон хонанда. 1936—46 й. ларда мусиқали фильмларда қатвашган. Араб муси-қачилари уюшмасининг асосчиси ва раиси (1943—53). 1967 й. да унинг та-шаббуси билан Миср аёллари халқ фронти ташқил этилган. Кульсум 20-а. бошида хонанда аёллар ичида кенг тарқалган бач-кана, саёз қўшиқлардан воз кечиб, араб мақам ва мувашшахларнинг му-раккаб йўлларида ижод қилган. Ёқим-ли, ширадор, нозик тембр ва бақувват овози, юксак маҳорати билан айтган қўшиқларнинг довруғи олдин Миср шаҳарларида, кейинчалик бутун араб оламига кенг тарқалди. Шу боис у «Кавкаб уш-Шарқ» («Шарқ юлдузи») но-мига сазовор бўлди. Шайх Закария Аҳмад, Риёд ас-Санботий, Саййид Маккавий, Муҳаммад Абдулваҳоб каби бастакорлар билан биргаликда Кульсум кашф этган янги хонандалик услубида араб анъанавий мусиқа йўналишлари замо-навий тус олган; унинг репертуаридаги ишқий-лирик, суфий-фалсафий, ва-танпарварлик руҳидаги асарлар 20-а. Шарқ эстрада санъатининг ёрқин ва-муваларига айланган.

Зокиржон Орипов.