КУЛТЕГИН БИТИКТОШИ — мармар битиктош, туркий ёзув ёдгорлиги. Эл-тариш хоқоннинг ўғли Култегин шарафига қуйилган (732 й. 14 авг.). Улан Батордан 400 км жан. да, Қорабалға-сун ш. нинг харобаларидан тахм. 40 км шим. дажойлашган. Бўйи 3 м 15 см, эни 1 м 24 см, қалинлиги 41 см. Култегин битиктошининг мармар тахта устуни ўртасига 5 бурчақли қалқон шаклида, бал. 64 см, кенглиги 40 см ли лавҳа ўрнатилган. Лав-ҳанинг юз томонига архар сурати тас-вирланган хоқонлик тамғаси вақш қилинган, орқа томонига хитойча қилиб битиктошнинг ўрватилиш тари-хи ёзилган. Култегин битиктоши 84 сатрдан иборат: 40 сатр юз томонига, 13 сатрдан 26 сатр икки ён томонига, 14 сатр орқа томонига, 4 сатр тошнинг тарошланган 4 қиррасига ёзилган. Битиктошдаги барча воқеалар Култегиннинг акаси Билга хоқон тилидан ҳикоя қилинади. Би-тикни эса Култегиннинг жияни Йўллуғ тегин ёзган. Ушбу битикда Билга хо-қон оға-иниларига, қариндош-уруғларига, халққа мурожаат қилган. Хоқоннинг мурожаатидан мақсади — ҳокимиятни мустаҳкамлаш, ўзаро уруш-жанжалларга чек қўйиш, иттифоқ бўлиб яшашга чақириш бўлган. Култегин битиктошини Билгахоқон битиктоши билан бирга 1889 й. Н. М. Яд-ринцев Мўғулистоннинг Кошо Цайдам водийсида Кўкшин-Ур-хун дарёси бўйидан топган. Дастлаб битиктошни ҳеч ким ўқий олмаган. Уни Урхун ёзувини ўрганиб чиққанидан сўнг, даниялик олим В. Томсен 1893 й. ўқишга муваффақ бўлган. Ёдгорлик матни немис, француз, дан, инглиз, рус тилларига таржима қилинган, турк ва ўзбек тилларида тавсиф этилган.
Ад.: Мал о в С. Е., Памятники древнетюркской письменности, М., 1951; Абдураҳмонов Ғ., Рустамов А., Қадим-ги туркий тил, Т., 1982.
Камол Матёқубов.