КУЛТЕПА

КУЛТЕПАшаҳар харобаси (3—13а. боши). Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги Совот қишлоғидан 4 км жан. да, Хўжамушкентсойнинг чап қирғоғида. Санъатшунос-археолог Н. Б. Немцева 1974 й. топган. 1985 й. Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Сирдарё отряди (раҳбари А. А. Грицива) у ерда қазиш ишлари олиб борган. Тадқиқотлар ватижасида Култепада тарҳи тўртбурчак қалъа ва унга шим. ва ғарб томондан ёндашган турар жойлар мавжудлиги аниқлан-ди (умумий майд. 20 га). Тахм. унинг марказида Гулҳовўз деб аталувчи бо-тиклик ҳам бор. Араб географлари — Истахрий, Ибн Ҳавқал, Муқаддасий ва б. асарларида кайд этилган ўрта асрлар шахри — Собот айван Култепа ўрнида бўлган. Топилган ашёвий далиллар (со-пол қадаҳ, коса, кўза, хум, тоғора ва б. кўпгива сирланган идишлар)га тая-ниб, Култепа даги ҳаёт 3 босқич — сўнгги антик давр (3—4-а. лар), илк ўрта асрлар даври (5—8-а. лар) ва ўрта асрлар даври (10—13-а. лар)га бўлинади.

Loading...